Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Афғон масжидидаги портлаш: Ўзбекистон реакцияси

© AFP / -Теракт во время пятничной молитвы в афганском городе Кундуз
Теракт во время пятничной молитвы в афганском городе Кундуз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2021
Ўзбекистон ТИВ Қундуз шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати юзасидан баёнот берди.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қўшни республикада юз берган теракт юзасидан баёнот берди.
“Ўзбекистон шу йилнинг 8 октябрида Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида жума намози пайтида кўплаб қурбонларни келтириб чиқарган террорчилик ҳаракатини кескин қоралайди.
Бундай зўравон ҳаракатлар Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ва миллий келишувни ўрнатишга тўсқинлик қилади.
© AFP / -Теракт во время пятничной молитвы в афганском городе Кундуз
Теракт во время пятничной молитвы в афганском городе Кундуз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2021
Теракт во время пятничной молитвы в афганском городе Кундуз
Ўзбекистон ҳукумати ушбу ғайриинсоний ҳужумда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик ва таъзия изҳор этади”, - дейилган ТИВ баёнотида.
© AFP / -Теракт во время пятничной молитвы в афганском городе Кундуз
Теракт во время пятничной молитвы в афганском городе Кундуз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2021
Теракт во время пятничной молитвы в афганском городе Кундуз
Куни кеча Қундуз шаҳрида жойлашган шия масжидида кучли портлаш содир бўлди. Теракт оқибатида 46 киши ҳалок бўлди, 143 киши жароҳатланди.
“Толибон”* ҳаракати вакили Забиулла Мужоҳиднинг сўзларига кўра, портлаш жойига спецназ кучлари етиб келган, суриштирув олиб борилмоқда. ОАВ ҳаракатнинг маҳаллий вакилига таяниб, портлашни худкуш террорчи томонидан амалга оширилгани ҳақида хабар қилди.
Мудҳиш қотиллик учун жавобгарликни “Ислом давлати”га кирувчи "Вилояти Хуросон”* ўз зиммасига олди.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader