Жамият

Самарқанд халқаро аэропорти бир ойга ёпилади

© SputnikВ аэропорту Ташкента открылся новый зал вылета
В аэропорту Ташкента открылся новый зал вылета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2021
Самарқанд халқаро аэропорти 2021 йилнинг 20 октябридан 20 ноябрига қадар вақтинча ёпилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Самарқанд халқаро аэропорти 2021 йил 20 октябрдан 20 ноябргача янги аэродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик ишлари муносабати билан парвозларни вақтинча тўхтатади.
В аэропорту Ташкента открылся новый зал вылета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2021
Видео
Тошкент аэропортида янги терминал очилди
Uzbekistan Airports хабарига кўра, барча рейслар республиканинг бошқа халқаро аэропортлари — Навоий, Бухоро, Қаршига йўналтирилади, у ердан йўловчилар учун Самарқандга ерусти трансфери ташкил этилади.
Қайд этилишича, айни пайтда узунлиги 3105 метр ва кенглиги 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлагининг қурилиши тўлиқ якунланган.
Бир ой ичида янги учиш-қўниш йўлаги ва перрон билан боғлаш бўйича ишлар олиб борилиши керак.
2022 йилда ШҲТ саммитига тайёргарлик доирасида Самарқандда янги аэродром мажмуаси қурилиши давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader