Австрия тарихидаги энг ёш канцлер Себастян Курц истеъфога чиқишини эълон қилди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишКанцлер Австрии Себастьян Курц
Канцлер Австрии Себастьян Курц - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2021
Oбуна бўлиш
Себастян Курц ўзига қарши олиб борилаётган коррупция айблови бўйича суриштирув сабаб истеъфога чиқишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Австрия канцлери Себастян Курц ўзига қарши олиб борилаётган коррупция айблови бўйича суриштирув сабаб истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда у 9 октябрдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

“Ҳозир барқарор муносабатлар лозим, шу боис иложсизлик вазияти, хаоснинг олдини олиш ва барқарорликни таъминлаш учун четга ўтиб турмоқчиман. Мен Халқ партияси жамоасидан ишни албатта давом эттиришни илтимос қилдим”, - деди Курц.

РИА Новостининг хабар қилишича, Себастян Курц мамлакат ички илар вазирлиги раҳбари Александр Шалленбергни ўзини вориси сифатида таклиф қилган.
Курц бундай қарор қабул қилиш унга осон бўлманини тушунтирди. У лавозимидан кетиб, Австрия халқ партияси раиси бўлиб қолади ва унинг парламентдаги фракциясига раҳбарлик қилишда давом этади.
6 октябрь куни Австриянинг иқтисодиёт ва коррупция ишлари бўйича прокуратураси 35 ёшли Курц ва унинг атрофидаги тўққиз кишига қарши коррупция иши доирасида суриштирув олиб бораётганини тасдиқлади. Мухолифат канцлерни истеъфога чиқаришни талаб қилди. Курцнинг ўзи қўйилган айбловларни рад этмоқда.
ОАВ Курцни, эҳтимол, у маҳаллий нашрлардан бирига ўзининг фаолиятини ижобий ёритиш учун бюджет пулларини берганлик айлашаётган бўлишларии мумкинлиги ҳақида ёзмоқда.
Себастян Курц 2017 йил 18 декабрида Австрия канцлери этиб тайинлаган эди. Бу лавозимни эгаллагач, мамлакат тарихидаги энг ёш канцлер бўлганди.
Выборы в парламент Германии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2021
Германияда парламент сайловларида овоз бериш бўлиб ўтмоқда
Янгиликлар лентаси
0