Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзияни йирик ҳисобда мағлуб этди

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2021
Oбуна бўлиш
Амманда кечган ўртоқлик ўйинида “оқ бўрилар” рақибни 5:1 ҳисобда мағлубиятга учратди.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. 9 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон ва Малайзия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.
Иордания пойтахти Амманда кечган баҳсда “оқ бўрилар” рақибни 5:1 ҳисобда мағлубиятга учратди.
Ўйиннинг биринчи бўлимида Достонбек Ҳамдамов ўз дублини нишонланди. Шунингдек, шу куни терма сафида ўз дебютини ўтказган Ҳусайн Норчаев 33-дақиқага келиб, ҳисобни 3:0 кўринишга олиб келди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда малайзияликлар орадаги фарқни биттага қисқартиришга муваффақ бўлишди.
Иккинчи бўлимда ҳам Сречко Катанец шогирдлари қатор ҳужумлар уюштириб, имкониятлардан тўғри фойдаланишди. Захирадан ўйинга қўшилган Иброҳимхалил Йўлдошев ва Азизбек Омонов ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди.
Главный тренер сборной Узбекистана по футболу Сречко Катанец - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
Кучли жамоа қуриш учун йиллар керак – Катанец
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Иорданиядаги илк ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди. Эндиликда терма жамоанинг кейинги баҳси 12 октябрь куни Аммандаги “Amman International Stadium” стадионида мезбон Иорданияга қарши бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0