Жамият

Бугун Чилонзор туманининг айрим маҳаллаларида газ вақтинча ўчирилади

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишОткрытие Быстрицкого газового месторождения в Львовской области
Открытие Быстрицкого газового месторождения в Львовской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2021
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш муносабати билан, Чилонзор туманининг айрим жойларида газ тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида “Чилонзортумангаз” бўлими томонидан Чилонзор туманидаги газ тармоқларини таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб, табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Hududgaz Poytaxt” ахборот хизмати хабар берди.
Айтилишича, 2021 йил 11 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар табиий газ қўйидаги маҳаллаларда бўлмайди:
Лутфий маҳалла;
1-Қатартол маҳалла;
Чилонзор 9-А ҳамда Чилонзор-7 мавзелари
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрамиз”, – дейилган “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти хабарида.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала