Сиёсат

Исматулла Иргашев АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси делегацияси билан учрашув ўтказди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаСпециальный представитель президента Узбекистана по Афганистану Исматулла Иргашев
Специальный представитель президента Узбекистана по Афганистану Исматулла Иргашев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2021
Мулоқотда икки томонлама кун тартибининг устувор йўналишлари бўйича Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатаси Ташқи ишлар қўмитаси раиси Грегори Микс бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда икки томонлама кун тартибининг устувор йўналишлари бўйича Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Мирзиёев: ягона мақсадимиз — Ўзбекистонга Афғонистондан ўқ отилмасин
Афғонистондаги ҳолат, хусусан, бу мамлакатдаги инсонпарварлик вазият ҳамда иқтисодий қайта қуриш бўйича қўшма чораларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга, мамлакатни минтақавий иқтисодий жараёнларга, шу жумладан, йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш орқали жалб этишдан манфаатдор.

Конгрессменлар Ўзбекистоннинг чет давлатлар фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишни ташкил этиши ҳамда афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишда фаол иштирок этишини алоҳида таъкидладилар.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала