Россия

Москвада ковидга бепул экспресс-тест топшириш ташкил этилди

© Sputnik / Павел Бедняков / Фотобанкка ўтишЭкспресс-тесты на COVID-19
Экспресс-тесты на COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2021
Москва шаҳрида 20 та жамоат жойлари ва “Мои документы” ДХМларида олинадиган экспресс-тест натижалари 15 дақиқадан сўнг маълум қилинади.
ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Москва шаҳрида 20 та жамоат жойлари ва “Мои документы” давлат хизматлари марказларида коронавирусга бепул экспресс-тест топшириш ташкил этилди. Бу ҳақда шаҳар мэри ўринбосари Анастасия Ракова маълум қилди.
Қайд этилишича, экспресс-тест натижаларни 85 фоиз аниқлик билан 15 дақиқадан сўнг кўрсатади.
Барча хоҳловчи москваликлар бепул коронавирусга тест топширишлари мумкин. Бунинг учун ўзлари билан паспортларини олиб келишлари керак. Болалар учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома талаб қилинади.
Медицинские работники перевозят тело умершего - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Россия
Россияда коронавирус қурбонлари сони бўйича янги рекорд ўрнатилди
Агар тест натижаси мусбат чиқса, фуқаролардан алоҳида хонага ўтиш илтимос қилинади ва у ерда бепул ПЗР усулида тест олинади. Кейин улар зудлик билан уйига юборилади ва ПЗР натижасини олмагунча бошқалар билан мулоқотни иложи борича камайтириб, уйни тарк этмаслик сўралади.
Аввалроқ Москва мэри Сергей Собянин шаҳардаги мактабларда коронавирусга экспресс-тест топшириш жорий этиш режалаштирилаётганини маълум қилганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader