Навоийда минглаб балиқлар нобуд бўлди - айбдорлар аниқланмади

© Пресс-служба Госкомэкологии РУзМассовый замор рыбы произошел на участке реки Зарафшан
Массовый замор рыбы произошел на участке реки Зарафшан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2021
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда мазкур ҳолатни ишчи гуруҳ ва тадқиқотчилар жиддий тарзда ўрганишмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Навоийда кимёвий элементларнинг дарёга оқизилиши минглаб балиқларни нобуд қилди.
Илгарироы ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсида балиқлар ёппасига нобуд бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълум бўлишича, аввалига вилоятнинг Кармана тумани ҳудудидан оқиб ўтган Зарафшон дарёсининг маълум қисми ранги ўзгарган, сўнгра ушбу ўзгаришдан сўнг сон-саноқсиз балиқлар нобуд бўлган.
Массовый замор рыбы произошел на участке реки Зарафшан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2021
“Навоийазот” яқинида ўтган дарёда балиқлар ёппасига заҳарланиб, нобуд бўлди - фото
Воқеа ҳақида оммага маълум бўлгач, вилоятдаги масъул мутахассислардан ташкил топган тезкор ишчи гуруҳ ташкил қилинган ва ҳолатни ўрганиш ишлари бошлаб юборилган.
Дастлабки лаборатория тадқиқотлари натижаларига кўра, ўлик балиқлар аниқланган дарёнинг 5 нуқтасидан таҳлил намуналар олинган ва беш турдаги кимёвий элементлар белгиланган гигиеник меъёрлардан ошгани аниқланган. Ушбу тадқиқотга кўра, Экология қўмитаси дарёда заҳарланиш юзага келганлигини эътироф қилиб, жамоатчиликни бундан хабардор қилган. Шунингдек, мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ва суриштирув ишлари давом эттирилишини билдириб ўтган.
Бироз вақт ўтгач, 10 октябрь куни, “Навоийазот” АЖ расмий баёнот билан чиқиш қилган. Корхона Экология қўмитаси баёнотига кескин қарш эканини билдирган.
"Навоийазот" хабарига кўра, ташланма сувлар лаборатория таҳлилларидан кейин Зарафшон дарёсига фақатгина корхонага қарашли бўлган 267-қудуқ орқали юборилган. Улар асосан ишлаб чиқариш майдонларидаги ёмғир оқова сувлари, совитувчи сув айланиш тизими ва иситиш қозонларини тозалашдаги сувлардан иборатлиги келтириб ўтилган.
Добыча рыбы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2019
Балиқ овлаш қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори кескин оширилди
Айни шу вазиятда, корхона санитария лабораторияси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида мунтазам равишда оқова сувлардан таҳлил намуналар олиниб борилиши ва мутахассисларнинг доимий назоратида эканлиги айтилган.
Бундан ташқари, Зарафшон дарёси нафақат “Навоийазот”, вилоятдаги бошқа турли саноат ва ишлаб чиқариш объектларидан ҳосил бўлган оқова сувларни қабул қилувчи ҳавзалигига урғу берилган.
Маҳаллий нашрларда хабар берилишича, офат туфайли мингдан ортиқ балиқлар нобуд бўлган, зарар миқдори эса 4 миллиард сўмдан ортиқ бўлиши тахмин қилинмоқда.
Мазкур вазиятга Ўзбекистон Экологик партияси ҳам ўз муносабатини билдирди. Партия “Навоийазот” АЖ ўз саноат чиқиндиларини Зарафшон дарёсига оқизиб юборгани ва бу зарарли моддалар нафақат атроф-муҳит, балки инсонларга ҳам зиён келтиришини эслатиб, бу ҳодисани қаттиқ қоралаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирги кунда ишчи гуруҳ ташкил этилиб, таҳлил учун дарёдан такрорий наъмуналар олинмоқда, нобуд бўлган балиқларни тадқиқодчилар синчикловлик билан ўрганишмоқда. Яқин кунларда ўрганишлар натижасини жамоатчиликка етказилиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0