Иқтисод

Ўзбекистон энергетика лойиҳаси учун биринчи корпоратив кредит олади

© Пресс-служба Минэнерго РУзУзбекистан впервые получит корпоративный кредит без госгарантии для энергопроекта
Узбекистан впервые получит корпоративный кредит без госгарантии для энергопроекта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2021
ЕТТБ ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўртасида кредит олиш учун мандат хати имзоланди.
ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Ўзбекистон тарихида энергетика лойиҳасини амалга ошириш учун давлат кафолатисиз биринчи корпоратив кредит ажратилиши тўғрисидаги ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўртасида кредит олиш учун мандат хати имзоланди.
Молиялаштириш маблағлари 500 кВ Саримой-Жонкелди юқори кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш учун инвестиция лойиҳасини амалга оширишда ажратилади.
Бу электр узатиш тармоғи мамлакатнинг икки вилоятида бўлажак шамол электр станцияларининг қувватини тўғридан-тўғри таъминлайди: Қуввати 500 МВт бўлган “БАШ” шамол электр станцияси (Бухоро вилояти) ва қуввати 500 МВт бўлган “Жонкелди” шамол электр станцияси (Навоий вилояти).
Қайд этиш жоизки, мазкур иккита шамол электр станциясини қуриш лойиҳалари Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала