Жамият

Ўзбекистонда ҳаво +25 даражагача исиши кутилмоқда

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишОсень
Осень - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2021
Ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди ва октябрь ойининг ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларга етади.
ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Бугун ва эртага республика совуқ антитциклон таъсири остида бўлади, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
Совуқ ҳаво асосан тунги ҳароратга таъсир қилиб, +2…+5 даража илиқни ташкил этади. Кундуз куни қуёш ҳавони +18…+20 даража илиққача иситади.
Ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди ва октябрь ойининг ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларга етади. Ҳаво ҳарорати кечалари +6…+9 даража илиқ, кундуз кунлари +20…+23 даража илиқ атрофида, жанубда +25 даража илиққача бўлади.
Ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво асосан қуёшли бўлади. 12−13 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала