Жамият

Ўзбекистонда шахсий автомобиллар сони 40% га ошди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтрана белых автомобилей. Белый цвет больше отражает свет и меньше нагревается
Страна белых автомобилей. Белый цвет больше отражает свет и меньше нагревается - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2021
Ўзбекистонда аҳоли жон бошига автомобиллар сони кескин ошмоқда. Ушбу кўрсатгич сўнгги йил давомида 14,5%га ошди.
ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. Ўзбекистонда аҳолига тегишли бўлган шахсий автомобиллар сони сўнгги беш йилда 40%га ошди, деб хабар қилмоқда Давлат Статистика қўмитаси.

2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2 955 295 тани ташкил этган. Бу 2020 йилга нисбатан 14,5 % га кўп, - дейилган хабарда.

Сўнгги 5 йилда шахсий автомобиллар сони ўсиш суръати:
2015 йилда – 2 109 185 та;
2016 йилда – 2 191 231 та (+3,8%);
2017 йилда – 2 273 419 та (+3,7%);
2018 йилда – 2 440 276 та (+7,3%);
2019 йилда – 2 580 133 та (+5,7%);
2020 йилда – 2 955 295 та (+14,5%);
Демак, Ўзбекистонда ҳар 1000 кишига ўртача 84та автомобил тўғри келади. Бошқа давлатлар билан солиштирганда: АҚШда ҳар 1000 кишига 910та, Австралияда 740та, Италияда 625та, Японияла 591та, Германияда - 555та, Россида - 369та, Қозоғистонда 250та, Украинада - 202та, Озарбайжонда - 112та автомобил тўғри келади. (2019 йил маълумоти)
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала