ССВ коронавирусга қарши эмланган болалар сонини очиқлади

© Sputnik / Pavel Bednyakov / Медиабанкка ўтиш Ветеринар держит в руках шприц с препаратом "Карнивак-Ков" от COVID-19 в ветеринарной клинике в Москве
 Ветеринар держит в руках шприц с препаратом Карнивак-Ков от COVID-19 в ветеринарной клинике в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2021
Oбуна бўлиш
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 12 ёшдан юқори болаларни ва ўсмирларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш тавсия этилган.
ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. Ўзбекистонда 125 731 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинган болалар орасида ўлим ҳолатлари кузатилаётгани сабабли, 12 ёшдан катта болаларни вакцинация жараёнларига жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Медицинские работники перевозят тело умершего - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Россияда коронавирус қурбонлари сони бўйича янги рекорд ўрнатилди
Жумладан, Ўзбекистонда 28 сентябрдан 12 ёшдан катта болаларни ҳам коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмлашга рухсат берилган.
"Бугунги кунда ота-оналар ва васийларининг розилиги билан 12 ёшдан катта болалар Pfizer вакцинаси билан эмланмоқда. Умумий эмлаш статистикасига кўра, Фарғона (37 358 доза), Андижон (19 562 доза) ва Самарқанд (14817 доза) вилоятлари эмлаш жараёнларида пешқадам бўлиб турибди. Ўзбекистонда эса 125 731 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди", - дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0