Толиблар афғон дипломатларини Россиядан чақириб олмоқчи

© AP Photo / Zabi KarimiБоевики Талибана в президентском дворце в Кабуле, Афганистан
Боевики Талибана в президентском дворце в Кабуле, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2021
Oбуна бўлиш
Толиблар Афғонистоннинг Москвадаги элчихонаси ходимларини чақириб олиши мумкинлигини маълум қилди
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган "Толибон"* радикал ҳаракати мамлакатнинг Москвадаги элчихонаси ходимларини чақириб олиши мумкин, дея хабар бермоқда ТАСС.
Ҳаракат вакили, толиблар тузган муваққат ҳукуматдаги ахборот ва маданият вазирининг ўринбосари Забиуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, ходимлар ўз вазифаларини тўғри бажармаган.
Табличка на столе представителей движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
Толибларни Афғонистон бўйича музокара ўтказиш учун Москвага таклиф қилишди
"Биз дипломатик таркиб ходимларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқамиз. Ўз вазифасини тўғри бажармаган ходимлар чақириб олиниши мумкин", - дейди толиблар вакили.
Унинг сўзларига кўра, кадрлар алмашинуви масаласини "Афғонистон Ислом Амирлиги"нинг Ташқи ишлар вазирлиги ҳал қилиши керак.
Шунингдек, Мужоҳид хозирги кунда Афғонистоннинг Москвадаги элчихонаси ва Россиянинг Кобулдаги элчихонаси ўз ишини одатдагидек давом эттириши муҳимлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, у Россия сўнгги ўн йилликларда ҳарбий ҳаракатлар натижасида зарар кўрган Афғонистонни тиклашга ёрдам беришига умид қилаётганини билдирди.
* - Толибон ҳаракати террорчи ташкилот сифатида тан олинган. Унинг фаолияти Россияда тақиқланган.
Янгиликлар лентаси
0