Дунёда

Хитой шимолида ичида 51 йўловчи бўлган автобус дарёга қулади

© REUTERS / THOMAS PETERПесчаная буря в Пекине
Песчаная буря в Пекине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2021
Ҳукумат тезкор равишда қутқарув операциясини ташкиллаштирган, шу пайтга қадар 38 киши қутқарилган. Автобусда жами 51 киши бўлган, 13 киши бедарак йўқолган.
ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. Хитойнинг Хэбэй провинциясида йирик габаритли йўналиш автобуси трассадан чиқиб, дарёга қулади. Бу ҳақда ХХР Марказий телевидениеси хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, автобус қулаганидан сўнг олиб борилган қутқарув ишларидан кейин ўн уч инсон танаси топилмаган.
Авария душанба куни Хэбэй провинцияси Шицзячжуан округи Пиншан уездида 07.00да рўй берган. Jingye компаниясига тегишли ишчиларни ташиган хизмат автобуси аниқланмаган сабабларга кўра дарёга қулаган.
Ҳукумат тезкор равишда қутқарув операциясини ташкиллаштирган, шу пайтга қадар 38 киши қутқарилган. Автобусда жами 51 киши бўлган, 13 киши бедарак йўқолган.
Қутқарув-қидирув операцияси давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала