Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент филиалига янги директор тайинланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровФилиал ВГИКа в Ташкенте
Филиал ВГИКа в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Oбуна бўлиш
БДКИ филиали директори вазифасини бажариш Элдор Юлдашевга топширилди.
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Элдор Юлдашев Тошкент шаҳридаги С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (БДКИ) филиали директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Элдор Юлдашев бунгача Кинематография агентлиги ижро аппарати раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мазкур филиал президентнинг 2021 йил 28 августдаги қарори билан билан ташкил этилган. 1 октябрь куни ушбу филиалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади. Таълим кундузги, сиртқи шаклда ҳамда масофавий тарзда йўлга қўйилади. Талабалар драматургия ва кинопродюсерлик йўналишлари бўйича таълим олишади. Келажакда филиал фаолиятини янада кенгайтириш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0