Иқтисод

“Chevrolet Onix” қачон сотувга чиқарилиши маълум қилинди

Chevrolet Onix - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
“Chevrolet Onix”нинг биринчи партияси ишлаб чиқарилгандан сўнг олти ойлик синов муддатидан ўтиши керак.
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. “Chevrolet Onix” автомобилларини сотувга чиқариш 2022 йил охири 2023 йил бошида режалаштирилган. Бу ҳақда “UzAuto Motors” компанияси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг август ойида “Chevrolet Onix” va “Chevrolet Traker 2” автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Асакадаги заводда зарурий ишлар олиб борилган.
“Chevrolet Onix”нинг биринчи партияси ишлаб чиқарилгандан сўнг олти ойлик синов муддатидан ўтиши керак. Автомобиллар турли хил иқлим шароитида, ҳар хил йўлларда синовдан ўтказилади. “Onix” автомобилларини серияли ишлаб чиқариш фақат тўлиқ тестдан ўтгандан кейингина бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзавтосаноат” “Chevrolet Onix” ва “Tracker” автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 427,7 млн доллар йўналтиришни режалаштираётгани хабар қилинган эди.

АО UzAuto Motors объявляет о старте продаж четырех моделей бренда Chevrolet –Spark, Cobalt, Nexia и Lacetti в Таджикистане
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2021
Иқтисод
“UzAuto Motors” “Lacetti” ишлаб чиқариш ҳажмини 12,5 фоизга оширди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала