Ўзбекистон ва Ҳиндистон Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш бўйича ҳамкорлик қилади

© МИД УзбекистанаАбдулазиз Камилов с Министром иностранных дел Индии Субраманьямом Джайшанкаром
Абдулазиз Камилов  с Министром иностранных дел Индии Субраманьямом Джайшанкаром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Oбуна бўлиш
Ҳиндистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш масалаларини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 12 окт - Sputnik. Ўзбекистон ва Ҳиндистон Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш бўйича ҳамкорлик қилади.
Бу ҳақида Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгаш доирасида Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан келишиб олди.
Хусусан, Ҳиндистон томони Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликни ўрнатиш бўйича Ўзбекистон билан фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, Афғонистондаги ҳозирги вазият, жумладан, мамлакатга инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш борасида атрофлича фикр алмашилди.
Ундан ташқари Ўзбекистон ва Ҳиндистон орасида турли соҳаларда савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги мулоқотини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, август ойнинг ўртасида Толибон* ҳаракати Афғонистонда ҳукуматни эгаллаб олган эди. Айни дамда мамлакатнинг барча ҳудудлари ушбу ҳаракат таъсири остида бўлса ҳам, лекин у ерда тинчлик ўрнатилгани йўқ. Ўтган жума куни Қндуз шаҳри масжидларидан бирида теракт оқибатида ўнлаб фуқаролар қурбон бўлди. Ундан ташқари яқинолашиб келаётган қиш мавсумида мамлакатда озиқ-овқат, газ ва электр энергияси етишмаслиги хавфи сақланиб қолмоқда.
* Россия ва бошқа давлатларда таъқиқланган террорчи ҳаракат.
Янгиликлар лентаси
0