Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Ўзбекистон ва Покистон ШҲТ доирасида Афғонистонга ёрдам беради

© Sputnik / СтрингерФлаг Пакистана
Флаг Пакистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Қўшни давлатлар биргаликда Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш ҳамда гуманитар инқирознинг олдини олишга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 12 окт - Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон ШҲТ доирасида Афғонистонга ёрдам беради, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.
Ушбу масала Ўзбекистон президентнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматилла Иргашевнинг Покистон элчиси Сайид Али Асад Ғилоний билан бўлиб ўтган учрашувида муҳокама қилинди.
Учрашувда хусусан, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган икки томонлама ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар, хусусан, ШҲТ доирасида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, қўшни мамлакатда гуманитар инқирознинг олдини олиш учун минтақа давлатлари томонидан афғон халқига ҳар томонлама иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, август ойнинг ўртасида Толибон* ҳаракати Афғонистонда ҳукуматни эгаллаб олган эди. Айни дамда мамлакатнинг барча ҳудудлари ушбу ҳаракат таъсири остида бўлса ҳам, лекин у ерда тинчлик ўрнатилгани йўқ. Ўтган жума куни Қндуз шаҳри масжидларидан бирида теракт оқибатида ўнлаб фуқаролар қурбон бўлди. Ундан ташқари яқинолашиб келаётган қиш мавсумида мамлакатда озиқ-овқат, газ ва электр энергияси етишмаслиги хавфи сақланиб қолмоқда.
* Россия ва бошқа давлатларда таъқиқланган террорчи ҳаракат.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала