Жамият

Ўзбекистонга меҳнат мигрантларини эмлаш учун вакцина олиб келинди

© Sputnik / Павел Лисицын / Фотобанкка ўтишВакцина "Спутник Лайт"
Вакцина Спутник Лайт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Янги турдаги "Спутник Лайт" вакцинасининг 12 минг дозаси республикага олиб келинди.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистондан Россияга келишув асосида юбориладиган 10 минг нафар қурувчи янги турдаги “Спутник лайт” вакцинаси билан эмланади.
Ўзбекистондан Россиядаги қурилиш жараёнларига 10 минг нафар меҳнат мигранти ишга жалб қилиниши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, номзодларни ишга жалб қилиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили ва Россия қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари — иш берувчилар томонидан қопланиши ҳам айтилган.
В Казахстане началось производство вакцины Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Жамият
Биринчи партия: Олмалиқда 260,5 минг доза "Спутник V" вакцинаси ишлаб чиқарилди
Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан меҳнат мигрантларини эмлаш учун янги турдаги "Спутник Лайт" вакцинасининг 12 минг дозаси республикага олиб келинди.
"Спутник Лайт" бир компонентли вакцина бўлиб, у билан тўлиқ эмланиш учун вакцинанинг бир дозасини олиш кифоя қилади.
Ушбу вакцина билан фақат республикадан юборилиши мўлжалланган 10 минг нафар қурувчи мигрантлар эмланади. Вакцинация жараёни россиялик тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала