Жамият

“Прописка” сўзи қонунчиликдан буткул чиқариб ташланади

Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Депутатлар айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан айрим қонун ҳужжатларидаги “доимий прописка қилиш” тушунчалари “доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш” тушунчаларига ҳамда “турган жойи бўйича ҳисобга олиш” тушунчалари “вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш” тушунчаларига алмаштирилмоқда.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга фуқаро ID-картани олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаса, яроқсиз ҳолга келтирса ва йўқотиб қўйса, маъмурий жавобгарликка тортилмаслик тартиби чиқариб ташланмоқда.
Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳуқуқни қўллаш амалиётида “доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш”, “вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш” ҳамда идентификацияловчи ID-карта тушунчалари билан боғлиқ бўшлиқларни бартараф этилишига олиб келади.
Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Сиёсат
Ўзбекистон фуқаросисизлар, нега пойтахтда яшаш мумкин эмас - Мирзиёев "прописка" ҳақида
Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Ўзбекистонда прописка тизими тубдан ислоҳ қилинди. Хусусан, 2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳри ва вилоятида кўчмас мулкка эга бўлишда фуқародан прописка талаб этилмайди. 2020 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пропискани онлайн расмийлаштириш мумкин бўлди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала