Миграция

Россия 150 минг ўзбекистонликдан мамлакатга кириш тақиқини олиб ташлади

© Sputnik / Павел Лисицын / Фотобанкка ўтишМигранты
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Қайд этилишича, афв суд қарори билан Россиядан чиқариб юборилган хорижликлар тоифасига тааллуқли эмас.
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Тақиққа тушган 150 минг нафар Ўзбекистон фуқаросидан Россияга кириш тақиқи олиб ташланди. Бу ҳақда Россия мигрантлар федерацияси раҳбари Вадим Коженов маълум қилди.
Бундан ташқари, илгари тақиққа (запрет) тушган 150 минг Тожикистон фуқароси ҳам Россияга ҳудудига кириши мумкин.
Афв суд қарори билан Россиядан чиқариб юборилган хорижликлар тоифасига тааллуқли эмас.
Агар мамлакатдан чиқариб юбориш ва тақиқ қўйиш қарори Россия ИИВ томонидан қабул қилинган бўлса, ҳозирда тақиқ бор ёки йўқлигини мвд.рф сайтида текшириш мумкин.
Шунингдек, Коженов мигрантларни пул эвазига “запрет”дан чиқариб беришни таклиф қилувчи фирибгарлардан огоҳлантирди. Чунки фуқаронинг ўзи мустақил буни текшириб кўриш имконияти эга.
Қуйидаги видеода Россияга кириш учун “запрет” бор ёки йўқлигини қандай мустақил текшириб кўриш мумкинлиги батафсил тушунтирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала