Дунёда

Саакашвилининг аҳволи ёмонлашмоқда - адвокат

© Sputnik / Денис Петров / Фотобанкка ўтишПредседатель Одесской областной государственной администрации Михаил Саакашвили
Председатель Одесской областной государственной администрации Михаил Саакашвили - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг аҳволи ёмонлашмоқда - адвокат Басилия.
ТОШКЕНТ, 12 окт —Sputnik. Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг аҳволи ёмонлашмоқда, деди унинг адвокати Бека Басилая.
Грузия Адлия вазирлиги вакиллари берган маълумотларга кўра, Михаил Саакашвили белгиланган дори -дармонларни қабул қилмоқда, дея ҳабар берди ТАСС. Агентлик ҳибсга олинган Саакашвилининг соғлиғи ҳақида қуйидаги маълумотларни берди: қон босими – 120га 90, пульс - 90, глюкоза - 101. Аввалроқ, Грузия собиқ президентининг шахсий шифокори беморининг соғлиғи ёмонлашганини ва уни касалхонага ётқизиш кераклигини айтган эди.
Сиёсатчининг ўзи қамоқхонадан берган навбатдаги хабарида, ўз тарафдорларини фаол ҳаракатга, хусусан, 14 октябрдаги акцияда қатнашишга чорлади.
Грузия открыла небо: рейсы есть, туристов нет - видео - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2021
Видео
Грузия мунтазам парвозларни тиклади, бироқ сайёҳлардан дарак йўқ – видео
Грузиянинг собиқ президенти охирги пайтда Украинада яшаётган эди, у 1 октябрь куни Тбилисида ҳибсга олинди ва Рустави шаҳридаги қамоқхонага жойлаштирилди.
Саакашвили 2004 йилнинг январидан 2013 йилнинг ноябригача Грузияни бошқарган ва муддати тугашига бир неча кун қолганида мамлакатни тарк этган. Шундан сўнг унга қарши тўртта жиноий иш очилди, улардан иккитасига ҳукм чиқарилди. Суд Саакашвилини Грузия Бирлашган банки ходими Сандро Гиргвлианини ўлдиргани учун сиртдан уч йилга, депутат Валерий Гелашвилини калтаклаганига олти йилга озодликдан маҳрум қилди.
Бундан ташқари, Саакашвили 2007 йил 7 ноябрда мухолифат митингини тарқатиб юбориш, "Имеди " телекомпаниясининг давлат бюджетидан маблағларни ўзлаштириш ишлари билан шуғулланганликда айбланмоқда. Бу ишлар суд томонидан кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек ҳукумат давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш бўйича ҳам иш очган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала