Жамият

Шавкат Мирзиёев Қаршидаги президент мактабига ташриф буюрди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил президентскую школу в Карши
Шавкат Мирзиёев посетил президентскую школу в Карши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Мактабда таълим инглиз тилида олиб борилади. Бунинг учун маҳаллий ўқитувчилар билан бир қаторда 10 нафар чет эллик мутахассис ҳам жалб қилинган.
ТОШКЕНТ, 12 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Қарши шаҳрида яқинда фойдаланишга топширилган янги президент мактабини бориб кўрди ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.
- Бу ҳаётларингиздаги биринчи энг катта ғалабангиз. Ана шу ғалаба билан сизларни табриклайман, ота-онангизга раҳматлар айтаман. Ўз келажагингизга замин яратаяпсиз. Вақтдан, бу шароитлардан унумли фойдаланинглар. Бугунги муваффақият - тарих. Янаям кўпроқ ўқиб, изланишдан тўхтаманглар. Келгусида янги Ўзбекистоннинг муносиб фарзандлари бўлиб етишасизлар. Мен бунга ишонаман, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, президент мактаби билан вилоятдаги бошқа мактаблар ўртасида тажриба алмашинувни йўлга қўйиш, шу асосида аниқ фанларни ўқитиш методологиясини янгилаш зарурлиги таъкидланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил президентскую школу в Карши
Шавкат Мирзиёев посетил президентскую школу в Карши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Шавкат Мирзиёев посетил президентскую школу в Карши
Янги мактабнинг 168 ўринли мактаб биноси ва ётоқхона Президент мактаблари стандарти асосида қурилган. Фан хоналари, лабораториялар, спорт залларида энг замонавий шароитлар яратилган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил президентскую школу в Карши
Шавкат Мирзиёев посетил президентскую школу в Карши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Шавкат Мирзиёев посетил президентскую школу в Карши
Бу йил мактабга 10 мингдан зиёд ўқувчи ҳужжат топшириб, шундан 144 нафари қабул қилинган. Таълим жараёни ривожланган давлатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида олиб борилади. Бунинг учун энг малакали ўқитувчилар, жумладан, 10 нафар чет эллик мутахассис жалб қилинган. 15 ўринли ўқитувчилар меҳмонхонаси қурилган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил президентскую школу в Карши
Шавкат Мирзиёев посетил президентскую школу в Карши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Шавкат Мирзиёев посетил президентскую школу в Карши
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader