Янги тренд: Россияда мигрант-аёллар сони кўпайди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишЖенщина убирает опавшие с деревьев
Женщина убирает опавшие с деревьев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Oбуна бўлиш
Мигрант-аёлларнинг Россияга келиш ҳолатлари кўпаймоқда.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Россияда мигрантлар орасида янги тренд кузатилмоқда, мамлакатга нафақат эркаклар, балки аёлларнинг ҳам келиши кўпайди. Бу ҳақда URA.RU нашри "Миграциянинг аёл чеҳраси" халқаро конференцияси эълон қилинган маълумотга асосан.
Пассажиры в аэропорту Толмачево в Новосибирске. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Энди нима қилиш керак? Россия 150 минг ўзбекистонликка қўйилган “запрет”ни бекор қилди
Россия Федерацияси ҳудудига асосан Марказий Осиё давлатларидан аёллар келмоқда.
"Қирғизистондан Россия Федерациясига келганларнинг 50 фоизини аёллар ташкил қилмоқда. Тожик ёки туркман аёлларининг улуши эса бу мамлакатлардан келган мигрантларнинг камида 10 фоизини ташкил қилади", - дейилган хабарда.
Бу соҳадаги мутахассислар янги тренднинг сабабини тушунтиришди.
Агар илгари мигрант аёллар Россияга оила аъзолари сифатида келган ва деярли ишламаган бўлса, бу йил уларнинг меҳнат миграциясида фаол иштирок этиш тенденцияси кузатилмоқда.
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Ўн минг ишчи ёллаш январь ўрталаригача давом этади - ТММА
Асосан мигрант-аёллар сотувчи, фаррош ва кўча супурувчи сифатида ишга жойлашади.
Бундан ташқари, улар жисмоний куч талаб қилинмайдиган соҳаларда эркаклар ўрнини босмоқда. Масалан, курьерлик ёки саноат корхоналарда муваффақиятли меҳнат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Мисс Россия мигрантлар федерацияси" гўзаллик танлови бўлиб ўтди.
Финал босқичида Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан жами 10 нафар қиз қатнашди.
Биринчи ўринни ўзбекистонлик Рушана Каримова эгаллади.
Янгиликлар лентаси
0