Аналитика

Захиралар тугаяпти: мутахассис Ўзбекистонга импорт гази қачон керак бўлиши ҳақида гапирди

Ўзбекистон ўз газ транспорт тизимига сармоя киритмоқда ва ҳатто газ сотиб олишга ҳам тайёр эканлигини республика президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи чоғида маълум қилди. Маҳаллий хом ашё кўпга етадими? Буни Sputnik эксперти билан муҳокама қиламиз
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Ўзбекистон газ транспорт тизимининг ҳолати ва иқтисодиётнинг ушбу соҳа истиқболлари, шунингдек, республикада газ ишлаб чиқаришининг ўсишига нима тўсқинлик қилаётгани ҳақида Sputnik мухбири ва бошловчисига РФА ЭТИнинг (Россия Фанлар Академияси Энергия тадқиқот институти) жаҳон ва Россия энергетика комплекси тадқиқот бўлими бошлиғи, Иқтисодиёт ва инфратузилма тармоқларини тартибга солиш институти Миллий тадқиқот университети олий иқтисодиёт мактаби энергетик тадқиқотлар маркази директори Вячеслав Кулагин сўзлаб берди.
2016 йилгача Ўзбекистон асосан газ экспорт қилувчи мамлакат бўлган, шунинг учун президентнинг Қашқадарёда қилган баёноти нефть-газ соҳасидаги кўплаб мутахассислар учун кутилмаган воқеа бўлди.
Счетчик газа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2021
Жамият
Ўзбекистонда йил бошидан буён 78 миллиард сўмлик газ ўғирланди
Энергетикнинг айтишича, Ўзбекистон маълум миқдордаги углеводородларни авваллари ҳам импорт қилиб келган, унинг хажмини ўсиши эса 2020 йилда содир бўлган ва бу Ўзбекистонда газ қазиб олишнинг айнан кескин пасайган даврига тўғри келган.
"2020 йилда газ ишлаб чиқариш 10 миллиард кубометрга камайди", - дейди Вячеслав Кулагин.
Бугунги кунда импортга бўлган эҳтиёж экспорт фонида маълум бир мувозанат билан изоҳланади ва кейинги ўн йилликда бу ички бозорда энергия истеъмоли ортиши билан изоҳланади.
Мутахассисларнинг тахминига кўра, республикадаги газ захираси 2030 йилгача етади. Сабаби, мамлакатдаги газ конлари тугаб бормоқда ва уни қазиб олишда маълум муаммолар юзага келмоқда.
“Турли ҳисоб-китобларга кўра, 2028 йилгача уларни кўпайтириш имконияти мавжуд, бироқ кейин бундан ҳам ёмонроқ бўлади ва талаб ортиб бораётган шароитда салбий кўрсаткич қайд этилиши ҳам мумкин”, - дея тахмин қилмоқда Кулагин.
Мутахассиснинг фикрича, Ўзбекистон газни кичик ҳажмда сотиб олади, шунинг учун республикадаги газ экспорти ва импорти минтақавий муаммодан бошқа нарса эмас. Аммо, агар бу вазият устида иш олиб борилмаса, келажакда Ўзбекистон аниқ газ импортёрига айланиши мумкин.
Кулагин мамлакат газ соҳасидаги айрим муаммоларга, жумладан, газ транспот тизимининг ҳолати ва газни ноқонуний истеъмол қилиш ҳолатларига эътибор қаратди. Республика ҳукумати газ танқислигига йўл қўймаслик учун бу муаммоларни ҳозир ҳал қилиши керак.
“Афсуски, бугунги кунда мамлакатда газ билан боғлиқ йўқотишлар анча юқори, шу билан бирга уларни камайтириш имконияти ҳам мавжуд. Газ ўлчаш тизимини барқарорлаштириш, унинг оқиши ва ноқонуний истеъмол қилиш ҳолатларини кузатув остига олиш керак”, - дейди Кулагин.
Россия Ўзбекистон билан бир қанча соҳаларда, жумладан, геологоразведка, газ қазиб олиш ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Россия экспорт кредитлари ва инвестицияларни суғурталаш агентлиги ва Газпромбанк Ўзбекистон газ транспорт тизимини модернизация қилиш бўйича инвестициявий дастурини қўллаб-қувватлади ва 300 млн доллар кредит ажратди.
Огонь на газоперерабатывающей станции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
Иқтисод
Табиий газ импорти божхона божидан озод қилинди
Биргаликда саъй-ҳаракатлар билан ҳамдўст мамлакатлар жуда яхши натижаларга эришиши мумкин.
Суҳбат якунида мутахассис Ўзбекистон нефть-газ саноатини ривожлантириш учун ҳали 7-8 йил борлигини, бироқ кейин у аниқ импортга ўтишига ва қўшнилар билан нархлар борасида келишиб олишга тўғри келишини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала