Бош билан бетон синдириш, михларга ётиш ва кувалда зарбасига чидаш – КХДР спецнази кучи

© REUTERS / KCNAЛидер КНДР Ким Чен Ын на выставке оборонной промышленности в Пхеньяне
Лидер КНДР Ким Чен Ын на выставке оборонной промышленности в Пхеньяне  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2021
Oбуна бўлиш
КХДРда ҳарбийлар Ким Чен Инга боши билан бетонни синдириш қобилиятини кўрсатдилар.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Пхеньяндаги ҳарбий кўргазманинг очилиш маросимида Шимолий Корея кучишлатар бўлинма ҳарбийлари ғиштларни майдалаш, темир панжараларни букиш, таналари билан оғир зарбаларга дош бериш қобилиятларини намойиш этишди.
КХДР етакчиси Ким Чен Ин 11 октябр куни бўлиб ўтган кўргазманинг очилишида иштирок этди.
Спецназ жангчилари таеквондо жанг санъатидан фойдаланиб, мушт билан бетон плиткаларни бўлаклаш, михларга ётиш ва қоринга катта болға билан зарбаларга чидаш қобилиятларини кўрсатдилар.
Кейинчалик осмонга қирувчи самолётлар кўтарилди. КХДР етакчиси ҳарбийлар билан биргаликда мамлакатни ҳимоя қилиш учун яратилган танклар ва ракеталар экспозиция билан танишди.
Янгиликлар лентаси
0