Маданият

Бош вазир ўринбосарига парламент сўрови юборилди

© Spuntik / Дмитрий АстаховПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2021
Маданият соҳасидаги қарорларнинг бажарилиши таъминланишида камчиликларга йўл қўйилган
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Июнь-август ойларида “Адолат” СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари республика ҳудудларида "Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги қонуннинг бажарилиш ҳолати ўрганиб чиқишди.
Статуя богини правосудия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2021
Жамият
Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортиш ёши ўзгариши кутилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маълумотига кўра, бир қатор тизимли камчиликлар аниқланди:
- республика туман ва шаҳарларидаги маданият марказларининг кўпи муқим биносига эга бўлмаганлиги, бўлса ҳам реконструкцияга муҳтож эканлиги, аксарият бинолар умуман соҳа фаолияти учун мўлжалланмаганлиги аниқланган. Ачинарли ҳолат имконияти чекланган шахсларнинг маданият марказлари биноларида кузатилган.
- ҳудудлардаги аксарият маданият марказлари тегишли моддий-техник база билан таъминланмаган; бошқа бир қатор маданият марказларидаги моддий-техник база эса талаб даражасида эмас.
- амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳудудий маданият марказлари бевосита Маданият вазирлиги тасарруфидаги ташкилот ҳисобланса-да, амалда эса ҳудудий ҳокимликларга бўйсиндирилган хўжалик ва хизмат кўрсатиш комплексининг таркибий қисми сифатида қараб келинмоқда. Бу эса маданият марказларининг фаолияти учун зарур бўлган конструктив муҳитнинг пайдо бўлишига тўсиқ бўлмоқда.
Парламент қуйи палатасининг мажлисида бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимовга “Республика ҳудудларида маданият марказлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала