“Чиройли” авторақамлар янги рекорд ўрнатди

© УБДД Самаркандской областиРекордная цена: в Самарканде на аукционе продали автономер за $57 тысяч
Рекордная цена: в Самарканде на аукционе продали автономер за $57 тысяч - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекстонда 2021 йилнинг тўққиз ойида 20 миллион долларлик "чиройли" авторақамлар сотилди. Бу олдинги йилларда жами сотилган авторақамлар суммасидан юқори.
ТОШКЕНТ 13 окт – Sputnik. 2021 йилнинг 9 ойида ўзбекистонликлар 105 мингдан ортиқ “чиройли” авторақамлар сотиб олиш учун 221 млрд сўм ёки $ 20 млн. сарфлашди деб хабар қилмоқда ЎзА.
Ушбу сумма мутлақ рекорд бўлди, у 2018-2020 йиллар ичида сотилган жами “чиройли” авторақамларнинг умумий суммасидан ҳам ортиқча, деб ёзади нашр, Республика Товар-хомашё биржаси маълумотларига таяниб.
“Чиройли” рақамлар савдоси тарихида мутлақ рекорд Тошкент шаҳрида ўрнатилган. Таркибида “777” сонлар бўлган рақам 441,5 миллион сўмга ($ 41 минг) сотилган. Энг арзон давлат рақами 450,5 минг сўмга (42 доллар) сотилди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2 млн. сўмга тенг бўлди.
Савдодан тушган даромаднинг ўсишига 2020 йил ноябрь ойида жорий қилинган харидор истаган ҳарфлар комбинациясидан ибората давлат белгисига буюртма бериш имконияти ҳам таъсир кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бугунги кунда “чиройли” рақамларнинг аукциондаги бошланғич нархи 2 БҲМдан бошланиб 130 БҲМгача давом этади.
Янгиликлар лентаси
0