Мактабда отишма содир бўлса нима қилиш керак: Россия таълим вазирлигидан эслатма

© Sputnik / Алексей Смирнов / Медиабанкка ўтишСтрельба в университете в Перми
Стрельба в университете в Перми - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2021
Oбуна бўлиш
Фавқулоддда вазиятда ўзини тутиш қоидалари хавфсизлик бўйича мутахассислар билан биргаликда ишлаб чиқилган.
ТОШКEНТ, 12 окт - Sputnik. Россия Таълим ва фан вазирлиги таълим муассасасига қуролли ҳужум содир бўлганида ўзини қандай тутиш кераклиги ҳақида йўриқнома ишлаб чиқди. Янги қоидалар хавфсизлик бўйича экспертлар жамоаси билан биргаликда ишлаб чиқилган, дейилади хабарда.
Кўрсатма қисқа в аниқ тавсиялар шаклида тузилган. Унда айтилишига кўра, ўқувчилар ва ўқув муассасаси ходимлари ўқ овози эшитганда ёки қуролли одамга кўзи тушганда, ўзига энг яқин хонага яшириниб, эшикни тўсиб қўйишлари керак.
"Аввал яширин! Иложи бўлса қулфлаб олиш мумкин бўлган энг яқин хонага яширинг. Агар сиз офисда ёки маърузалар залида бўлсангиз, эшикларни ўзингизга қулфланг ва уларнинг олдини тўсиб қўйинг. Бунинг учун стуллар, столлар ва бошқа воситалардан фойдаланинг дейлган эслатмада.
Эшикни қулфлаб, дераза ва эшиклардан узоқлашинг, иложи бўлга ерга ётиб олинг ва 112га қўнғироқ қилиб воқеа ҳақида хабар беринг. Шундан сўнг, ўз яқинларингизга телефон ёки СМС орқали хабар беришингиз мумкин, лекин жуда паст овозда гапиришингиз керак.
Фавқулодда вазиятда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига дуч келсангиз - қулларингизни очиқ ҳолда уларга кўрсатинг ва кескин ҳаракатлар қилманг. Тезкор ёрдам ходимларнинг кўрсатмаларига амал қилинг.
Эслатиб ўтамиз, 20 сентябрь куни Перм давлат миллий тадқиқот университети талабаси институтга қурол билан келиб талабаларни ўққа тутган эди. Ушбу ҳужумда олти киши қурбон бўлди. Ҳужумчининг ўзи ҳам оғир ярадор бўлди.
Янгиликлар лентаси
0