Дунёда

ОДКБ афғон чегараси яқинида навбатдаги ҳарбий машғулотларни ўтказади

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишУчения ОДКБ
Учения ОДКБ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2021
ОДКБ тожик-афғон чегарасида навбатдаги ҳарбий машқларни ўтказишни режалаштирди.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Тожикистонда КХШТ "Биргаликдаги - 2021" коллектив кучларининг машқлари Афғонистон билан чегара яқинида ўтказилади, деб хабар беради КХШТ Парламент Ассамблеяси матбуот хизмати.
Машғулотлар 22-23 октябр кунлари Тожикистон полигонларида Марказий Осиё минтақасида вазиятни ҳарбий-сиёсий мониторинги доирасида ўтказилади.
Кузатувда Ташкилот мамлакатларидан парламент аъзолари иштирок этади.
Военные учения ОДКБ Рубеж-2021 в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2021
Колумнистлар
ОДКБ машғулотлари: ҳарбийлар нимага тайёргарлик кўришмоқда
"Машқлар давомида парламент аъзолари КХШТ давлатининг чегара ҳудудларига бостириб кирган террорчи қуролли тузилмаларни локализация қилиш ва йўқ қилиш бўйича ҳаракатларни кузатадилар", - дейилган хабарда.
Бу ҳарбий-сиёсий мониторинг ишида КХШТ парламентларининг ихтисослашган комиссиялари - Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Россия ва Тожикистон парламент аъзолари жалб қилинади.
Россиянинг Су-25 ҳужум самолётлари аллақачон ҳарбий машғулотларда иштирок этиш учун Қирғизистондаги Кант авиабазасидан Тожикистонга жойлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий ҳарбий округ қўмондони генерал-полковник Александр Лапин ҳам октябр ойида Тожикистонда, Афғонистон билан чегара яқинида, КХШТ Коллектив кучларининг кенг кўламли машғулотлари ўтказилишини маълум қилган эди. Бу - "Биргаликдаги ҳаракат", "Қидирув" ва "Эшелон" машқлари. Уларга 2,7 мингдан зиёд ҳарбий хизматчи ва 500 дан ортиқ ҳарбий техника жалб қилинади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала