Осиё давлатлари жаҳон ҳамжамиятини Афғонистонга ёрдам беришга чақирди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаСовещание по взаимодействию и мерам доверия в Азии
Совещание по взаимодействию и мерам доверия в Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2021
Oбуна бўлиш
ОҲИЧК давлатлари Афғонистон брасида декларация қабул қилди: унда Афғонистонга ёрдам бериш ва унинг террорчи гуруҳлар бошпанасига айланишининг олдини олиш ҳақида айтиб ўтилган.
ТОШКЕНТ, 13 окт - Sputnik. Осиё давлатлари жаҳон ҳамжамиятини Афғонистонда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда ёрдам беришга чақирди, РИА Новости хабарига асосан.
Бу ҳақида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари Кенгаши (ОҲИЧК) ташқи ишлар вазирларининг Нур-Султонда бўлиб ўтган мажлисида қабул қилинган декларацияда қайд этилган.
"Вазирлар халқаро ҳамжамиятни Афғонистонни минтақавий алоқаларнинг муҳим бўғинига айлантиришга ҳисса қўшадиган, айниқса, транспорт ва энергетика соҳасидаги йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда Афғонистонга ёрдам беришга чақиради", - дейилади ҳужжатда.
Вазирлар "қўшни давлатлар томонидан Афғонистонга транзит иншоотларини тақдим этиш, гиёҳванд моддалар савдосининг олдини олиш , қўшни давлатлардан қочқин ниқоби остида террористик ва бошқа экстремистик элементларнинг кириб келишини олдини олиш учун барча зарур чораларни кўриш муҳимлигини" таъкидладилар.
Шу билан бирга, вазирлар Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва иқтисодий тараққиётни музокаралар йўли билан кенг кўламли сиёсий тартибга солиш асосида тиклаш - Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорлик гарови эканлигини таъкидладилар.
"Ундан ташқари, вазирлар, Афғонистон ҳудуди турли қочқин террорчи гуруҳлар бошпанасига айланмаслиги кераклигини таъкидлайдилар ва Афғонистонни қўшнилар билан ҳамжиҳатликда ривожланаётган, суверен ва гуллаб-яшнаган давлат сифатида қўллаб-қувватлайдилар", - дейилган баёнотда.
Маълумот учун, ОҲИЧК ташқи ишлар вазирларининг VI конференциясида иштирок этаётган Ўзбекистон делегациясига Абдулазиз Комилов бошчилик қилмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, учрашув иштирокчилари Афғонистондаги вазиятдан ташқари, минтақада хавфсизликни таъминлаш ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, шунингдек, пандемиядан кейинги даврда иқтисодий ҳамкорликни рағбатлантириш масалаларини ҳам муҳокама қилишган.
ОҲИЧК форуми Қозоғистон ташаббуси билан 1992 йилда ташкил этилган эди. Унинг мақсади - Осиёда хавфсизликни таъминлаш борасида ўзаро мулоқотни йўлга қўйиш, керали қарорлар ва чора-тадбирларни амалга ошириш. ОҲИЧКга минтақанинг 27 давлати аъзо бўлган. Ундан ташқари яна 8 мамлакат ва 5та халқаро ташкилот кузатувчи сифатида қатнашади. 2014 йилдан бошлаб, ОҲИЧКнинг бош қароргоҳи Қозоғистон пойтахтида жойлашган.
Янгиликлар лентаси
0