Жамият

Ўзбекистон Googleга контент ўчиришни сўраб бор йўғи олти марта мурожаат қилган

© AFP / LIONEL BONAVENTUREЛоготип YouTube
Логотип YouTube - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2021
Ўзбекистон давлат идоралари Бошқа давлатларга нисбатан Googleга жуда кам сўров юборган ва ушбу сўровларнинг барчаси муаллифлик ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган.
ТОШКEНТ, 13 октябрь - Sputnik. Ўтган 10 йил мобайнида Ўзбекистон ҳукумати Googleга маълумотларни ўчириш бўйича олти марта сўров юборди, деб хабар қилмоқда корпрация.
Ўзбекистон давлат органлари технологик гигантдан YouTube видеохостингида жойлаштирилган 26 та контентни олиб ташлашни сўраган. Барча мурожаатлар - муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ бўлган, - дейилган хабарда.
Биринчи марта Ўзбекистон Google билан 2018 йилда боғланган эди. Ўшанда 4та сўров юборилган. Кейин 2019 йилда - яна иккита сўров юборилган.
Бошқа давлатлар билан таққослаганда - мурожаатлар сони жуда кам. Масалан: Россия бир неча йил давомида Googleга 123 минг марта, Туркия - 14,2 минг марта, Ҳиндистон - 9,9 минг марта, АҚШ - 9,6 минг марта сўров юборган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала