Жамият

Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортиш ёши ўзгариши кутилмоқда

© Sputnik / Евгений БиятовСтатуя богини правосудия
Статуя богини правосудия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2021
Жиноий жавобгарликка тортиш ёши 13 ёшдан 14 ёшга кўтарилмоқда – Кушербаев.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортиш ёши кўтарилиши мумкин.
Бу ҳақда ЎзЛиДеП депутати Расул Кушербаев ўз телеграм каналида пост ёзди.
Автозаправочная станция в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Жамият
Ўзбекистонда бензин қимматлашдими? Депутат Кушербаев нархларни ўрганиб чиқди
“Жиноят кодексига ўзгартириш киритишга доир ушбу мазмундаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6275-сон Фармони мувофиқ, жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кам ёши ўн тўрт ёш қилиб белгилаш таклиф этилган эди.
Хориж мамлакатлар, хусусан Германия, Италия, Испания, Япония ва МДҲ мамлакатлари жиноят қонунчилигида жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кичик ёши сифатида ўн тўрт ҳисобланади.
Айтиш керакки, мазкур ўзгаришлар инсонпарварлик йўлидаги яна бир қадам, дейиш мумкин”, деб ёзган депутат.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала