Россия

Путин: Россияга қарши санкциялардан америкаликларнинг ўзи жабр кўрди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2021
Путиннинг таъкидлашича, Россиянинг энергетика соҳасига қарши санкциялари америкаликларнинг ўзи бундан жабр кўришига олиб келган.
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Американинг Россия энергетика соҳасига қарши санкциялари бундан америкаликларнинг ўзи жабр кўришига олиб келди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, дея хабар қилмоқда РИА Новости.
“Америкаликлар бизнинг энергетика соҳамизга қарши санкция қўллашди. Нимага эришишди? “Exxon Mobil” фойдали шартномадан чиқди, қўшма лойиҳалардаги иштирокини тўхтади, Узоқ Шарқдаги биттадан ташқари... Ҳеч ким ҳеч нарса ютмади. Газ нархи осмонга кўтарилди. Нефть бозорида америкаликларнинг ўзи жабр кўраётган вазият рўй берди. Натижа нафақат нолга тенг – у салбий”, - деди Путин “Россия энергетика ҳафтаси” форуми чиқиш қилаётиб.
Шу билан бирга Россия етакчиси охир-оқибат бундай сиёсат самарасиз эканлигини англаб етишларига умид билдирди.
“Ва биз аста-секин муносабатларимизни қайта тиклай оламиз”, - дея қўшимча қилди Путин.
Уголь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
Аналитика
Россия ёқилғиси Европага нега бунчалик қимматга тушмоқда
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала