Миграция

Россия ҳукумати РВП беришни 2 бараварга қисқартирди

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишВыдача видов на жительство и разрешений на временное проживание
Выдача видов на жительство и разрешений на временное проживание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2021
Россия ҳукумати чет элликларга вақтинчалик яшаш учун рухсатнома беришни икки бараварга камайтиради.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Россия Федерацияси ҳукумати 2022 йилда чет элликларга вақтинчалик яшаш учун рухсатнома бериш икки бараварга камайтиради. Бу ҳамда Россия бош вазири Михаил Мишустин имзолаган фармойишдан маълум бўлди.
"2022 йилга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия Федерациясида вақтинча яшаш учун 18 955 та рухсатнома бериш квота белгилансин", - дейилади ҳужжатда.
Фармойишга асосан 2022 йилда чет элликларга вақтинча яшаш учун 18 955 та рухсатнома берилади. 2021 йилда бу квота 39 325 та рухсатномани ташкил этганди.
Қайд этилишича, 2022 йил учун энг кўп рухсатномалар квотасини Москва (1,5 минг), Москва вилояти (1250) ва Санкт-Петербург (600) олди.
Шу йилнинг июл ойида Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди, унга мувофиқ Россияда вақтинча яшаш рухсатномасини бекор қилиш ва уни ягона электрон ҳужжат (ID-карта) билан алмаштириш режалаштирилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader