Россия иқтисодиётда ҳеч қандай қуролдан фойдаланмайди – Путин

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Россия ҳеч қандай қуролдан фойдаланмайди, иқтисодиётда эса бу умуман истисно қилинади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
Россия раҳбари чоршанба куни “Россия энергетика ҳафтаси” форумининг ялпи мажлисида иштирок этди. Ялпи мажлис модератори, CNBC бошловчиси Хедли Гэмбл Владимир Путинга Россия энергиядан қурол сифатида фойдаланадими деган савол билан юзланди.
“Агар эътибор берган бўлсангиз, Россия умуман ҳеч қандай қуролдан фойдаланмайди”, - дея жавоб берди Путин. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
“Қаерда биз қуролдан фойдаланяпмиз? Қайси можароларда иштирок этяпмиз? Иқтисодиётга тўхталадиган бўлсак, бу умуман истисно қилинади”, - деб қўшимча қилди Россия раҳбари.
Янгиликлар лентаси
0