Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Россия разведкаси Афғонистондаги вазият ривожини олдиндан башорат қилган

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишП/к председателя Российского исторического общества С. Нарышкина
П/к председателя Российского исторического общества С. Нарышкина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2021
Россия разведкаси Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишини олдиндан башорат қилган.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Россия разведкаси Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиш сценарийсини олдиндан башорат қилди, деди Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин.
Унинг сўзларига кўра, Ташқи разведка хизмати янги ҳокимият ҳаракатларини диққат билан кузатишда давом этмоқда.
"Биз шунингдек МДҲ давлатлари махсус хизматларидаги ҳамкасбларимиз билан тезкор режимда маълумот алмашмоқдамиз (Афғонистон бўйича - таҳр.)", - деди Ташқи разведка хизмати раҳбари.
Жорий йилнинг август ойида, АҚШ ўз ҳарбий қўшинларини минтақадан олиб чиқиб кетаётган бир пайтда, толиблар барча йирик шаҳарларни эгаллаб олди ва йигирма йиллик уруш тугаганлигини эълон қилди. Сентябрь ойида улар "Толибон"*нинг биринчи ҳукмронлиги даврида ташқи ишлар вазирлиги бошлиғи лавозимида ишлаган ва БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Оҳунд бошчилигидаги вақтинчалик ҳукуматни шакллантирдилар.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ҳаракати.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала