Сиёсатшунос АҚШдаги Россияга қарши санкциялар борасидаги чақириқлар юзасидан фикр билдирди

© AP Photo / Alex BrandonКапитолий
Капитолий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2021
Oбуна бўлиш
Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов америкалик қонун чиқарувчиларнинг Россия билан муносабатларни бузишга бўлган уринишлари ҳақида маълум қилди. Sputnik радиоси эфирида сиёсатшунос Павел Тарусин бу борадаги фикрларини билдириб ўтди.
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов америкалик сенаторларнинг яна 35 нафар Россия фуқаросига қарши санкция қўллаш ҳақидаги янги таклифига муносабат билдирди.
Антоновнинг сўзларига кўра, АҚШда бундай васваса билан Россия-Америка муносабатларини бузишга бўлган уринишлар таажжубга сабаб бўлмоқда.
“Мутлақо уйдирма баҳоналар билан 35 нафар россияликка чеклов чораларини қўллашга янги уриниш – бунинг яққол дадили”, - дейилади Антоновнинг Facebook᾽даги изоҳида.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Капитолийда бундай хатти-ҳаракатлар билан мамлакатнинг долзарб муаммоларини ҳал қилиш билан шуғулланиш ўрнига ўзлари ўйлаб чиқарган “Америка душманларига қарши курашиш” хом хаёлини яратишмоқчи.
Sputnik радиоси эфирида сиёсатшунос, МГУ давлат бошқаруви факультети ўқитувчиси Павел Тарусин америкалик сенаторларнинг хатти-ҳаракатларини масъулиятсизларча қилинган қарор деб атади.
“Бу чақириқлар, улар нормал эмас. Уларни умуман масъулиятсиз бўлган кишилар айтишади. Улар ташқи сиёсат натижалари учун ҳеч қандай масъулиятга эга эмаслар. Улар хоҳлаган нарсаларини гапиришлари мумкин”, - дейди Тарусин.
Шу билан бирга, сиёсатшунос АҚШнинг ташқи сиёсати конгресс эмас, балки президент белгилашини қайд этди.
“Бу тавсиялар шартли хусусиятга эга. Лекин Вашингтон, бир кўряпмизки, соғлом фикрга эга. Нуланд (АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Виктория) келди, музокаралар олиб борилмоқда. Тўғри, оғир. Лекин улар давом эттирилади. Ўйлайманки, муносабатларда қандайдир конструктив ўрнатилади, зеро бу ҳам Россия, ҳам АҚШ манфаатларига хизмат қилади. Бўлмаса жаҳон миқёсидаги муаммоларни ёлғиз, бир-бирини тушунмасдан ҳал этиш жуда мушкул бўлади”, - деб таъкидлади Павел Тарусин.
Помощник госсекретаря США Виктория Нуланд  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Қамчи ёки печенье: Виктория Нуланд Россияга нима билан келмоқда
Янгиликлар лентаси
0