Сиёсат

Танзила Норбоева Санкт-Петербургдаги форумда иштирок этади

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаПредседатель Сената Олий Мажлиса Танзила Нарбаева
Председатель Сената Олий Мажлиса Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2021
13-15-октябрь кунлари Санкт-Петербургда “Хотин-қизлар: янги воқеликдаги глобал миссия” форуми бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация “Хотин-қизлар: янги воқеликдаги глобал миссия” форумида иштирок этиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар бермоқда.
13-15-октябрь кунлари бўлиб ўтадиган бу форум замонавий дунёдаги аёлларнинг ролини муҳокама қилиш ва глобал муаммоларни ҳал этишда умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш учун етакчи аёлларни бирлаштирадиган энг йирик халқаро майдон ҳисобланади.
“Делегациянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиши давомида Россия Федерацияси парламенти, шунингдек, халқаро тузилмалар ва ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши назарда тутилган”, - дейилган хабарда.
Бундан ташқари, делегациянинг “Хотин-қизларнинг тинчлик ва ишонч дипломатиясини ривожлантиришдаги миссияси” парламентлараро мулоқотнинг ялпи мажлисида иштирок этиши режалаштирилган.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон парламенти хотин-қизлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилган. Бугунги кунда сиёсий партияларда фаолият юритаётган хотин-қизлар улуши 44 фоизга, бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 27 фоизга етган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала