Россия

ФХХ террорчиларни молиялаштирган 14 кишини қўлга олди

© Sputnik / Павел Лисицын / Фотобанкка ўтишФСБ России
ФСБ России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
ФХХ: Россиянинг 7та ҳудудида тақиқланган "Ҳайят Таҳрир аш-Шом" ташкилоти террорчиларини молиялаштириш билан шуғулланган 14 киши қўлга олинди.
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. ФХХ РФнинг еттита ҳудудида "Ҳайят Таҳрир аш-Шом”* террорчилик гуруҳини молиялаштириш билан шуғулланган 14 кишини ҳибсга олди.
"ФХХ Москва, Доғистон Республикаси, Хабаровск ўлкаси, Курган, Пенза, Ульяновск ва Самара вилоятларида Россияда тақиқланган Сурия Араб Республикасида фаолият кўрсатувчи "Ҳайят Таҳрир аш-Шом”* халқаро террористик ташкилотини молиялаштириш билан шуғулланган 14 кишини ҳибсга олди", - дейилган хабарда.
Ҳуқуқ-тартибот орган ходимлари жангариларни молиялаштиришда иштирок этган шахсларни аниқлади, тинтувлар чоғида алоқа воситалари, тўлов воситалари, шунингдек диний экстремистик адабиётлар олиб қўйилди.
Таъкидланишича, ҳибсга олинган беш кишига нисбатан терроризмга ёрдам бериш бўйича жиноят ишлари очилди.
"Ҳайят Таҳрир аш-Шом”*-Суриядаги фуқаролар урушида қатнашган радикал исломий гуруҳлардан бири. У 2017 йилда "Жабҳат Фатҳ аш-Шом”* (Жабҳат ан-Нусра)* базасида яратилган.
* Россия ҳудудида тақиқланган террорчилик ташкилоти.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала