Миграция

Песков Ўзбекистон фуқаролари учун "миграция амнистияси"га оид саволга жавоб берди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишРабочие в Москве
Рабочие в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Дмитрий Песков Ўзбекистон фуқароларига нисбатан "миграция амнистия" масаласига оид савол юзасидан изоҳ берди.
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Ўзбекистон фуқароларига нисбатан миграция амнистияси - бу Кремлнинг масаласи эмас, ИИВ ёки миграция идораларидан изоҳ олишингиз мумкин, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. РИА Новости хабарига асосан.
Ўзбекистон элчихонаси 158 минг Ўзбекистон фуқаросига нисбатан "миграция амнистияси" берилганини маълум қилди.
Мигранты в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Миграция
Қанча ўзбекистонликка “запрет” бекор қилинди? РФ ИИВ аниқ рақамни маълум қилди
Шунингдек, "миграция амнистияси" илгари суд қарорлари асосида Россиядан депортация қилинган Ўзбекистон фуқароларига тааллуқли эмаслиги қайд этилди.
Журналист "бундай амнистия жиноий вазиятга таъсир қилиши мумкинми", - деган савол билан Россия президенти матбуот котибига мурожаат қилди.
"Қаранг, бу президент администрациясига тегишли савол эмас. Бу бизнинг миграция идоралари ва ИИВга тегишли савол. Мен сизга у ерга мурожаат қилишни маслаҳат бераман", - деди Песков журналистларга.
Песков, шунингдек, бундай амнистия тўғрисида қарор Кремл томонидан қабул қилинмаганини тасдиқлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала