Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Путин: террорчилар Афғонистондан Марказий Осиёга ёйилишни бошлаши мумкин

© POOL / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в пленарном заседании форума "Российская энергетическая неделя"
Президент РФ В. Путин принял участие в пленарном заседании форума Российская энергетическая неделя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Россия президентининг сўзларига кўра, Ироқдан, Суриядан Афғонистонга тажрибага эга жангарилар йиғилиб келмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Террорчилар Афғонистондан қўшни мамлакатларга ёйилишни бошлаши мумкин. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашувда маълум қилди.

“Ироқдан, Суриядан у ерга жанговар ҳаракатларда тажрибага эга жангарилар йиғилиб келмоқда. Шу боис террорчилар чегарадош мамлакатлардаги, жумладан, МДҲ мамлакатларидаги вазиятни ҳам беқарорлаштиришга, тўғридан-тўғри ёйилишга уринишни бошлашлари мумкинлиги истисно қилинмайди”, - деди Путин.

Россия раҳбари афғон чегарасидаги вазиятни доимий кузатувга олиш ва жангариларга қаршилик кўрсатишга шай туриш муҳимлигини таъкидлади. Бунинг учун куч ишлатар тузилмалари ишини мувофиқлаштириш ва керак бўлган пайтда қўшма амалиётларни ўтказиш даркор.
“Афғонистондаги вазият оддий эмас, бу ўзингиз ҳам яхши биласиз. Америка қўшинлари батамом олиб чиқиб кетилгандан сўнг ҳукумат ўз тартиблари, ўз қоидаларини ўрнатаётган толиблар қўлига ўтди. Шу билан бирга мамлакатда ИШИД* таркибидаги қатор халқаро террорчилик гуруҳлар ўз ишини давом эттирмоқда”, - деди Путин.
Россия етакчиси Марказий Осиё, Кавказорти ва бошқа минтақалар учун туғилаётган эҳтимолий таҳдидлар сентябрдаги КХШТ ва ШҲТ саммитларида батафсил муҳокама қилинганини қайд этди. Бу мавзу бўлажак МДҲ саммитида ҳам муҳокама қилинади, деб қўшимча қилди у.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Афғонистон террорчилар маконига айланмоқда – Эмомали Раҳмон
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader