Жамият

Россиялик олимлар билан фундаментал тадқиқотлар кўлами кенгайтирилади

© Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизматиРоссия фундаментал тадқиқотлар жамғармаси билан ҳамкорлик
Россия фундаментал тадқиқотлар жамғармаси билан ҳамкорлик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Москва шаҳрига ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Москва шаҳридаги Россия фундаментал тадқиқотлар жамғармаси кенгаши раиси, "Курчатов институти" Миллий тадқиқотлар маркази вице-президенти, академик Владислав Панченко ва жамғарма раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.
Учрашувда "Ўзбекистон-Россия" халқаро қўшма илмий лойиҳалар танлови доирасида фундаментал тадқиқотлар кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Бунда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан жорий этилган янги механизм – Scopus халқаро маълумотлар базасидаги Хирш индекси 5 ва ундан юқори бўлган россиялик олимларнинг ҳамраҳбарлигида қўшма фундаментал тадқиқотлар кўламини кенгайтириш лозимлиги қайд этилди. Бу ўз навбатида, Ўзбекистонда нуфузли янги илмий мактаблар ва янги илмий йўналишларнинг ривожланишига хизмат қилади.
Производство вина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Жамият
Ўзбекистон ва Курчатов институти олимлари биргаликда қандай тадқиқотларни амалга оширади
Мулоқот давомида генетика, геномика, микробиология ҳамда ядро тиббиёти соҳасида илмий тадқиқотларни ҳамкорликда амалга ошириш, ушбу соҳаларга оид илғор тажриба ва янги технологияларни Ўзбекистонда лазер технологиялари, ядровий тиббиёт ва виночиликни ривожлантиришга жорий этиш механизмлари муҳокама этилди.
Шунингдек, Россия фундаментал тадқиқотлар жамғармаси базасида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Илмий техника ахбороти маркази масъул ходимларининг илмий лойиҳалар экспертизасини ташкил этиш юзасидан илғор тажрибаларни ўзлаштириш бўйича стажировкасини йўлга қўйиш белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала