Ҳодисалар

Тошкент аэропортида “Николай” тангаларини олиб кетишга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишЭкспонат из коллекции Гохрана России
Экспонат из коллекции Гохрана России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Тошкент аэропортида Николай тангаларини олиб кетишга уринган шахс тўхтатиб қолинди.
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Тошкент аэропортида 8 дона “Николай” тангасини олиб кетишга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди.
Давлат божхона қўмитаси маълумотига кўра, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга йўл олган фуқаро Б.А.нинг юклари божхона кўригидан ўтказилди.
Кўрик натижада юклар орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва божхоначининг оғзаки сўровида айтилмаган 8 дона Россия империясида зарб этилган қадимий тангалар борлиги аниқланди.
© ГТК РУзВ аэропорту Ташкента задержали мужчину, пытавшегося вывезти золотые монеты Николая II
В аэропорту Ташкента задержали мужчину, пытавшегося вывезти золотые монеты Николая II - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
В аэропорту Ташкента задержали мужчину, пытавшегося вывезти золотые монеты Николая II
Тангаларни олиб чиқиш учун фуқарода тегишли идоралар томонидан бериладиган рухсатномалар бўлмаган.
“Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас”, - дейилган ДБҚ хабарида.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала