Дунёда

Турли вакциналарнинг "Спутник Лайт"билан комбинацияси юқори самарадорлик кўрсатди

© Sputnik / Павел Лисицын / Фотобанкка ўтишВакцина "Спутник Лайт"
Вакцина Спутник Лайт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Аргентинада ўтказилган тадқиқотда AstraZeneca, Moderna ва Sinopharm вакциналарининг "Спутник Лайт" билан комбинацияси юқори самарадорлик кўрсатди.
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Аргентинада ўтказилган тадқиқот "Спутник Лайт" бошқа вакциналар таъсирини кучайтириш қобилиятига эга эканини кўрсатди, деб хабар қилмоқда РИА Новости РФПИ (Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди)га асосан.
Аргентинада турли хил вакциналар комбинацияси самарадорлигини текширишга қаратилган дунёда биринчи тадқиқот ўтказилди. Унда "Спутник Лайт" ва Moderna вакциналари, иккинчи доза сифатида укол қилинганда, янада кучлироқ имменитет ишлаб чиқиш хусусиятига эга экани тасдиқланди, дейилган хабарда.
Хусусан, тадқиқотда энг яхши натижалар қуйидаги вакциналар комбинацияси иштирокида қайд этилган:
AstraZeneca + Sputnik Light
AstraZeneca + Moderna
Sputnik Light + AstraZeneca
Sputnik Light + Moderna
Sinopharm + Sputnik Light
Юқорида қайд этилган вакциналар комбинацияси IgG, nAbs (PBA) ҳамда nAbs (СBA) антитаначалар кўпайишига олиб келади ва иммунитетни кучайтиради.
Гамалея номидаги Иммунология маркази томонидан ишлаб чиқилган бир компонентли "Спутник Лайт" вакцинаси коронавируснинг дельта-штаммига қарши 83%гача иммунитет намойиш қилган эди. Шунигдек, марказ директори Александр Гинцбург "Спутник Лайт" вакцинаси олдин “Sputnik V” билан эмланган кишилар иммунитетини яна ярим йилга узайтириши мумкинлигини хабар қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир неча ой олдин, одатий вақтда коронавирусга қарши ҳар йилда бир маротаба, эпидемия вақтида ҳар ярим йилда бир маротаба эмланишни тавсия қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader