Аҳолининг 33 % камида икки доза вакцина олишга улгурди - Санэпидемхизмат

© SputnikВакцинация от коронавируса в Таджикистане
Вакцинация от коронавируса в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга жами 28,4 миллион доза вакцина олиб келинган ва ундан 22,9 дозаси қўлланиб бўлинган.
ТОШКЕНТ 15 окт – Sputnik. Ўзбекистонда бугунги кун ҳолатига эмланувчиларнинг 33% камида икки доза вакцина олди, деб хабар қилди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида. Sputnik мухбири хабарига асоан
Ҳисоботда айтилишига кўра, бугунги кунга қадар Ўзбекистонга жами 28 487 988 доза коронавирус инфекциясига қарши вакцина олиб келинган ва ундан 22 956 058 дозасини қўлланишга улгурилган.
Республикада 18 ёшдан юқори бўлган эмланувчилар сони 21 455 214 нафарни ташкил қилади ва бугунги кунга уларга қуйидагича вакцина қўлланилган:
1-доза - 12 414 142 кишига (57%);
2-доза - 7 244 022 кишига (33%);
3-доза - 3 297 894 кишига (15%) .
Эслатиб ўтмиз, бугунги кунда Ўзбекистонда асосан 5 та вакцина қўлланилмоқда: ZF-UZ-VAC, AstraZeneca, Спутник V, Moderna ва Pfizer вакциналари.
Олий Мажлис Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш комиссияси маълум қилишига кўра сўнгги кунларда коронавирус болалар, шу жумладан мактаб ўқувчилари орасида ҳам тарқалмоқда. Коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари ҳамма жойларда ҳам самарали ташкил этилмаётгани айтиб ўтилди.
Янгиликлар лентаси
0