Иқтисод

Дунёнинг етакчи IT компаниялари Ўзбекистонга $1,4 миллион солиқ тўлади

© AFP / DENIS CHARLETИконка Facebook
Иконка Facebook - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
Солиқ тизимига киритилган қулаликлар туфайли икки йил ичида 28 та хорижий корхона,солиқ тўловчи сифатида онлайн рўйхатдан ўтди. Улар орасида таниқли брендлар ҳам талайгина.
ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Дунёнинг етакчи IT компаниялари Ўзбекистон ғазнасига 1,4 миллион доллар солиқ тўлади деб хабар қилмоқда Давлат Солқ қўмитаси.
️Жорий йилнинг 9 ойида Facebook 7,6 млрд. сўм, Google Commerce Ltd.– 4,6 млрд. сўм, Apple – 2,2 млрд. сўм, Netflix – 331 млн сўм ва Yandex – 256 млн сўм солиқ тўлади, - дейилган хабарда.
Хабарда айтилишига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонда 9 та хорижий компания ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатга олинган. Булар – Vaskiani Ventures Limited (Кипр)), Google Cloud EMEA Limited (Ирландия), Spotify AB (Швеция), ADOBE (Ирландия), DELSE, Inc. (АҚШ), Scribd, Inc. (АҚШ), LinkedIn Ireland Unlimited Company (Ирландия), Google LLC (АҚШ) ва Microsoft Ireland Operations Limited (Ирландия).
Шунингдек, Ўзбекистонда икки йил ичида доимий ваколатхонага эга бўлмаган ҳолда жисмоний шахсларга электрон хизмат кўрсатувчи 28 та хорижий компания солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган. Улар орасида Booking.com B.V., Netflix International B.V., Apple, Facebook, Yandex, Huawei каби таниқли брендларни учратиш мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистон Солиқ кодексида 2020 йил 1 январдан бошлаб рўйхатга олишнинг янги тартиби белгиланган эди ҳамда интернет-компаниялари рўйхатдан ўтиши учун қулайлик яратиш мақсадида Солиқ қўмитаси томонидан онлайн ишлайдиган ҚҚС-офис ишга туширилган эди.
️Ушбу платформа хорижий юридик шахсларга Ўзбекистонда ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза бериш, онлайн шахсий кабинетдан фойдаланиш, (ҳисобот тақдим этиш ва солиқ тўлаш) шунингдек, солиққа тортиш билан боғлиқ барча саволларга жавоб олиш имконини беради.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала