Жамият

ID-картага эга ҳайдовчилардан “права”ни кўрсатиш талаб этилмайди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтрана белых автомобилей. Белый цвет больше отражает свет и меньше нагревается
Страна белых автомобилей. Белый цвет больше отражает свет и меньше нагревается - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
ID-картага эга ҳайдовчилардан ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатиш талаб этилмайди.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. “Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартдан:
Қуйидаги хизматлар ЯИДХП орқали электрон шаклда кўрсатилади:
Загранпаспорт гражданина Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2021
Жамият
ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш ДХМ орқали амалга оширилади
- Ўзбекистонга чет давлат фуқаросини таклиф қилиш;
- чет давлатда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш;
- судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;
- автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш;
- жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларида сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш.
Ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда улар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.
С 1 января 2021 года вместо биометрического паспорта будут выдаваться ID-карты  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2021
Жамият
Энди ID-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ҳам банк хизматидан фойдаланиш мумкин
Бунда, идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан қуйидагиларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади:
- янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
- транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.
2022 йил 1 февралгача суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига тўлиқ киритилади.
Қарор билан шунингдек, Ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала