Мирзиёев меҳнат мигрантларини "оргнабор" асосида ишга жалб қилишга доир таклиф билдирди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишГраждане Узбекистана в аэропорту
Граждане Узбекистана в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон МДҲда меҳнат мигрантларининг ташкиллаштирилган тартибда ишга жалб қилишни жорий этишни тезлаштиради - Шавкат Мирзиёев.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистон МДҲ давлатларида меҳнат мигрантларини ташкиллаштирилган тартибда (оргнабор) ишга жалб қилиш механизмларини тезроқ жорий этиш тарафдори, деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг онлайн учрашуви чоғида.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
Шавкат Мирзиёев МДҲни ривожлантириш учун 10 ташаббус билан чиқди
“Кейинги амалий қадам давлатларимизнинг иқтисодий ўсиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, МДҲ меҳнат бозорини яхшилаш бўйича қўшма чоралар бўлиши керак. Биз Ҳамдўстлик давлатларида меҳнат мигрантларини ташкиллаштирилган тартибда ишга жалб қилиш механизмларини тезроқ жорий этилишини қўллаб-қувватлаймиз”, - деди Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев МДҲ тузилмасини янада ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида қатор ташаббусларни билдирди.
Саммит якунида ташкилотнинг 30 йиллиги муносабати билан баёнот, биологик хавфсизликни таъминлаш, миграция соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида баёнотлар, Олий судлар вакилларининг кенгашини тузиш тўғрисида битим ҳамда кўп томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишларига доир бошқа қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди.
Янгиликлар лентаси
0