Жамият

Ўзбекистонда ишламайдиган боғча опаларга 2,4 миллиард сўм маош ёзилгани фош қилинди

© Министерство дошкольного образования УзбекистанаСпециализированные детские сады в Узбекистане
Специализированные детские сады в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
2021 йилнинг 9 ойи давомида тизимдаги ташкилотларда жами 282 та назорат тадбири ўтказилган.
ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотларида 6,6 миллиард сўмлик иш ҳақи ва товарлар ноқонуний ўзлаштирилган, деб баёнот берди Мактабгача таълим вазирлиги.
Баёнотга кўра, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда товар моддий бойликларидан 6,6 миллиард сўм камомад ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган. Шундан ишламайдиган ходимлар номига ёзилган иш ҳақлари 2,4 миллиард сўмни ташкил этган.
Новый детский сад открыли в Сергелийском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2021
Ҳодисалар
“Ўлик жонлар” ортидан 983,5 млн сўмни ўмарган боғча мудирасининг кирдикорлари фош бўлди
Мисол учун, Андижон вилояти 9 та туман ва шаҳарларида 2,8 миллиард сўмлик мебель жиҳозлари бухгалтерия балансига кирим қилинмаган.
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида 2021 йилнинг январь ойида харид қилинган мебель жиҳозлари 5 ойдан буён кирим қилинмасдан келаётганлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда ташкилот ҳисобига кирим қилинган.
Ташкилотлар мулкини қайта хатлар инвентаризация қилиш натижасида 962 миллион сўмлик товар моддий бойликлар ортиқчалиги аниқланиб, ташкилот ҳисобига қайта кирим қилинган.
Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотлари тўлиқ олинмаган бўлса-да, Навоий вилояти Хатирчи тумани МТБ томонидан 100 фоиз пулларни таъминотчига ўтказиб бериш оқибатида 152 миллион сўм муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган. Шундан 66 миллион сўм 2018—2019 йилдан буён ундирилмаган ва ундириш чоралари кўрилмаган.
Мулкни сотишдан тушган маблағлардан 242 миллион сўми тегишли маҳаллий бюджетларнинг даромадига ўтказиб берилмаган.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 57 миллион, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 72 миллион сўм мулкни сотишдан тушган маблағлар бюджетга ўтказиб берилмаган.
Давлат харид қонунчилиги талабларига амал қилмасдан амалга оширилган харидлар 10,5 миллиард сўмни ташкил этган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала